photo_2022-12-13_15-26-47

УЮШМА ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2019 йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвесторлар уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишлари белгиланган.


Уюшма уставига кўра, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда инвестициявий мухитни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.