УЮШМАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Уюшма Ўзбекистонда инвестициявий мухитни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

 

Уюшманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Республикага чет эл инвестицияларни жалб этишда, шунингдек маҳаллий тадбиркорлик субъектларига хорижий компаниялар билан амалий алоқаларни ўрнатишда ва ташқи ҳамкорларни топишда кўмаклашиш.
  • Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширилишида, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишида иштирок этиш.
  • Инвестиция фаолиятига, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни доимий асосда ўрганиш.
  • Инвесторлар мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам умумлаштириш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига таклифлар ва шикоятлар киритиш.
  • Инвестиция фаолиятини кенгайтириш ва инвестициялар оқимига тўсқинлик қилувчи мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш.
  • Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари олдида инвесторларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва химоя қилишда ердам бериш.
  • Мамлакатнинг инвестиция салоҳиятини намойиш этиш мақсадида турли кўргазмалар, ярмаркалар, тақдимотлар, анжуманлар, конференциялар, семинарлар, бизнес форумлар ва кооперацион биржаларни ташкиллаштириш ва уларда қатнашиш.
  • Инвестиция фаолияти соҳасидаги мутахассисларни тайерлаш, қайта тайерлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
  • Инвесторларга турли, шу жумладан ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, бошқарув ва бошқа соҳаларга оид ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш.
  • Уюшма аъзоларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш.