УЮШМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

Уюшманинг Бошқарув органлари қуйидагилар:

  • • Умумий йиғилиш;
  • • Кузатув кенгаши;
  • • Уюшма раиси;

Умумий йиғилиш

Уюшманинг олий органи Умумий йиғилиш ҳисобланади.

Умумий йиғилиш ваколатлари қуйидагилардан иборат:

  • • Уюшма таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
  • • Уюшма фаолиятининг асосий йўналиш режаларини белгилаш ва уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни тасдиқлаш;
  • • Уюшма фаолиятини қайта ташкил этиш, тўхтатиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  • • Уюшмани тугатиш комиссиясини тайинлаш, оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши

Кузатув кенгаши Уюшманинг Умумий йиғилишлар орасидаги фаолиятига раҳбарлик қилувчи бошқаруви органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш қисман ўзининг ваколатларини Уюшманинг Кузатув кенгашига юклаши мумкин.

Кузатув кенгаши ваколатлари қуйидагилардан иборат:

  • • Уюшма фаолиятининг қисқа муддатли йўналиш режаларини белгилаш ва уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни тасдиқлаш;
  • • Уюшманинг йиллик режалари, ҳисоботлари ва ҳаражатлар сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • • Уюшмага аъзоликка кириш ва аъзолик бадалини тўлаш тартиби, муддати ва миқдорини белгилаш;
  • • Уюшма аъзолигига қабул килиш ва Уюшма аъзолигидан чиқариш;
  • • Уюшма раисини сайлаш, қайта сайлаш ва чақириб олиш;
  • • Уюшманинг аудиторлари таркибини тасдиқлаш;
  • • Уюшманинг аудитор хулосаларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш.

Уюшма раиси

Уюшма доимий фаолиятини Кузатув кенгаши томонидан сайланадиган Уюшма раиси бошқаради.

Уюшма раиси ваколатлари қуйидагилардан иборат:

  • • Уюшма доимий фаолиятини бошқариш ва ижроия аппаратига раҳбарлик қилиш;
  • • Умумий йиғилиш ва Кузатув кенгаши йиғилишлари ўртасида Уюшма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
  • • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Уюшма таъсис ҳужжатлари, Умумий йиғилиш, Кузатув кенгаши қарорлари ва ўзи томонидан қабул қилган ҳужжатларни бажарилишини таъминлаш;
  • • Умумий йиғилишнинг барча йиғилишларини ташкил этиш ва уларда делегатларнинг иштирок этишини таъминлаш;
  • • Умумий йиғилиш ва Кузатув кенгаши кўриб чиқадиган масалаларни уларнинг кун тартибига киритиш;
  • • Уюшманинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўрикномалар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
  • • Уюшманинг ижроия аппаратининг ташкилий тузилмалари, уларнинг иш тартиби қоидалари ва бошқа ички меъерий ҳужжатларини тасдиқлаш;
  • • Уюшманинг турли органлари, комиссиялари, қўмиталари, корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш ва тугатиш ҳамда уларнинг Низомларини тасдиқлаш;
  • • Уюшма, унинг корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари штатлар жадвалини тасдиқлаш ҳамда уларнинг ходимларининг иш хақи миқдорини ва мукофотлаш тартибини белгилаш;
  • • Раис ўринбосарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш, шунингдек улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • • Уюшма ходимларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш, мансаб маошларини ва унга қўшимча ҳақни белгилаш, ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан жазо чораларини кўллаш;
  • • Уюшма мулкининг тақсимловчиси сифатида мулкдан фойдаланиш тартибини белгилаш;
  • • Республика ва хорижий давлатларнинг исталган юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда Уюшма номидан ишончномасиз иш кўриш ва унинг номидан битимлар ва шартномалар тузиш;
  • • Ишончномалар бериш, пул маблағлари ва моддий бойликлар олиш учун ҳисоб-китобларни ва тўлов ҳужжатларни имзолаш;
  • • Тижорат банкларида Уюшма хисоб рақамларини очиш ва ёпиш;
  • • Мазкур Уставга мувофиқ Умумий йиғилиш ва Кузатув кенгаши вазифаларига кирмайдиган Уюшма фаолиятига оид бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириш.